Думалоқ она мақбараси (қоз. Домалақ ана кесенесі) – Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Байдибек туманида жойлашган меъморий ёдгорлик бўлиб, Ақбастау қишлоғидан жанубга 2 км масофада, Қаротау тоғларининг жанубий ёнбағрида, Балабоген дарёси водийсида жойлашган. У Туркистон вилояти маҳаллий аҳамиятга эга бўлган тарих ва маданият ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Мақбара Байдибек Қарашулининг рафиқаси Нурила Али Силанқизи қабри устига қурилган бўлиб, халқ орасида Думалоқ она номи билан машҳур. Илк бор 1456-йилда тўртбурчакли, гумбазли мақбара шаклида барпо этилган. Кейинчалик бир неча бор таъмирланган. XX аср бошларида қурилган ёдгорлик айлана шаклига эга бўлиб, 6 та нишаси ва асосий иншоот устида гумбази мавжуд. 1957-йилда қайта таъмирланган мақбара сақланиб қолмаган. 1996-йилда Манғистау вилоятидан олиб келинган оқ тошлар билан қайта терилган.
Мақбаранинг баландлиги 12 метр бўлиб, саккиз қиррали гумбаз асосий иншоот устида жойлашган. Думалоқ она Байдибек отанинг кичик рафиқаси бўлиб, ўзининг донолиги, раҳм-шафқати ва ақл-заковати билан ҳурматга сазовор бўлган. У оналик ва эзгулик тимсоли сифатида қаралади. Айримлар унинг номи форсча «Дихнат мама» («Муқаддас она») иборасидан келиб чиққан деб ҳисоблайди, кейинчалик бу ном «Думалоқ» шаклига айланган. Унинг маънавий поклиги, ўткир ақли ва доно маслаҳатлари ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд бўлиб, бу фазилатлар унга турмушининг илк кунлариданоқ катта ҳурмат келтирган. Думалоқ онанинг насиҳатлари кўпинча низоларни ҳал қилишга ва кўп йиллик адоватларни бартараф этишга ёрдам берган, шу боис у тинчликпарвар сифатида ном қозонган.
Унинг мероси Еттисув, Авлиёота, Чимкент ва Тошкент ҳудудларида яшовчи халқлар орасида сақланиб қолган. Унинг ўғли Жариқшақ Тошкент амирининг маслаҳатчиси лавозимида хизмат қилган, кейинчалик Еттисув ҳукмдори ва Эсенбуга хоннинг бош вазири бўлган. Ҳаётининг охирида Думаллқ она, ривоятларга кўра, эри Байдибек ота илҳоми билан ўзининг туғилган Қаротау тоғларига қайтишга қарор қилган. У ибодат пайтида вафот этган.
1456-йилда қурилган илк мақбара тўрт деворли ва гумбазли бўлган. Кўплаб қайта қуриш ишларига қарамасдан, унинг дастлабки кўриниши сақланмаган. Ҳозирги мақбара XIX аср охири ва XX аср бошларидаги қайта қурилишларга тааллуқли. Кириш қисми яқинидаги қозоқ тилидаги ёзувда: «Буюк она Бабиҗар, Ақсултон қизи ёдгорлиги», деб ёзилган бўлиб, ундан кейин оналарни улуғлашга даъват этувчи шеърлар келтирилган. 1996-йилда меъмор С. Тўқтамис томонидан Манғистаудан келтирилган оқ тошлар ёрдамида қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилган
.Бугунги кунда Думалоқ она мақбараси Туркистон ҳудудининг асосий диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланиб, зиёратчилар ва сайёҳларни ўзига жалб этади. Маҳаллий ривоятларда мўъжизавий ҳолатлар ҳақида сўз боради: фарзандли бўлишни истаган оилалар бу ерга келиб, дуо қилиб, кейинчалик фарзандли бўлганлари айтилади. Шу билан бирга, мақбара ходимлари ташриф буюрувчилардан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишни талаб қилади. Аёллар қисқа кўйлак, шим ва очиқ кийимлардан сақланиши, эркаклар эса шорт ва футболкалар киймаслиги керак. Бу қоидаларга қарамасдан, зиёратгоҳ жуда машҳур бўлиб, маҳаллий ҳомийлар томонидан яқин атрофда меҳмонхона мажмуаси қурилган ва у ерда меҳмонлар жойлашиши мумкин .
Наш родной край полон истории !
Арслонбоб мақбараси. 1376 йилда Ўтрорнинг Амир Темур тасаввурига ўтиши муносабати билан Амир Тему...
Яссавий мақбараси. Ўрта асрларга оид Марказий Осиёда машҳур, совет даврида “иккинчи Ҳаж” дараж...
Мавзолей Рабиги Султан Бегим – XV асрга оид меъморий ёдгорлик бўлиб, Туркистон шаҳрида жойлашган...
Қозоғистоннинг жанубида, Туркистон шаҳри яқинида буюк сўфий Хожа Аҳмад Яссавийнинг қизи бўлган ...
Бобо-ота масжид-мақбараси (қозоқ тилида Баба ата мешіт-кесенесі) — Туркистон вилоятининг Сузак т...
Думалоқ она мақбараси (қоз. Домалақ ана кесенесі) – Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Б...
Иброҳим ота мақбараси – Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган меъморий ёдгорлик бўлиб, Сайрам...
Қадимий Сайрам қишлоғида, бугунги кунда Чимкент шаҳрининг шарқий қисмидаги маҳалла сифатида та...