БОБО-ОТА МАСЖИД-МАҚБАРАСИ

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятиКўча номи: -

БОБО-ОТА МАСЖИД-МАҚБАРАСИ

Бобо-ота масжид-мақбараси (қозоқ тилида Баба ата мешіт-кесенесі) — Туркистон вилоятининг Сузак тумани Бобо-ота қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорлик бўлиб, Бобо-ота дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Маҳаллий аҳоли ёдгорлик номини XIV асрда шу ерда яшаган ислом тарғиботчиси Исҳақ-ота номи билан боғлайди. Қозоқ хожалари насабномаларига кўра, Исҳақ-боб Хожа Ахмад Яссавийнинг узоқ аждоди ҳисобланади

Ҳозирги масжид-мақбара XVII-XIX асрга оида ёдгорлик ўрнида 1893- йил Бобо-ота масжид-мақбараси бунёд этилган. 1930-йилларда атеистик сиёсат даврида тарихий ёдгорлик ғиштларидан Сузоқ райкоми биносини қуришда ишлатиб юборилган. Шунингдек, XVII-XVIII асрга оид иншоотнинг катта қисми бузиб юборилган. Бобо-ота масжид-мақбарасининг юқори қисми бузиш ишлари маҳаллий аҳолининг юқори ташкилотларига мурожаатлари сабабли тўхтатилган. Кейинчалик омборхона сифатида ишлатилган. 1982-йилда Бобо-ота мақбараси Қозоғистон ССРнинг республика аҳамиятига эга бўлган тарих ва маданият ёдгорликлари рўйхатига киритилиб, давлат муҳофазасига олинган. Мустақилликдан сўнг ноёб ўрта аср иншоати бўлган Бобо-ота масжид-мақбарасида реставрация ва ободонлаштириш ишлари олиб бориди. Бугунги кунда зиёрат туризмининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади .

Бино квадрат шаклдаги пишиқ ғиштдан оҳак-алебастр қоришмаси ёрдамида қурилган. Мақбаранинг ҳажмий-режавий тузилиши ва умумий композициясида Туркистондаги машҳур Хожа Аҳмад Ясавий мақбараси мажмуасига хос қурилиш тамойиллари мерос сифатида сақланган.

Иншоот икки гумбазли бўлиб, баландлиги бўйича поғонали корпусга эга, ички ҳажмлар тузилишини намоён этади ва кенг чиқиб турган портал қисми билан ажралиб туради. Асосий урғу саккиз қиррали барабан устига ўрнатилган сферик-конуссимон гумбаз билан ёпилган масжид қисми ҳажмига берилган.

Бош фасад монументал портал билан ажратилган бўлиб, бурчакларида уч чоракли буржлар ва пилонлар орасида уч ярусли девор оралиқлари мавжуд. Узунламасига ўқ бўйлаб режалаштириш тузилиши масжид зали, ён томонида қоплама гумбазли хотира хонасига эга мақбара қисми ва пилонлар ичида жойлашган ёрдамчи хоналардан ташкил топган.

Масжид ва мақбара ички қисмида квадрат режали хоналар ўқлари бўйлаб аркали нишалар, шунингдек, консоль-ячея усулида тўлдирилган аркали паруслар мавжуд. Хоналар деворлари сувоқ қилинган ва оқланган. Меҳроб нишаси филёнкалар, «қирма» техникасидаги ўсимликсимон нақшлар ҳамда арабча ёзувлар билан безатилган .

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !