Арслонбоб мақбараси. 1376 йилда Ўтрорнинг Амир Темур тасаввурига ўтиши муносабати билан Амир Темур буйруғига кўра Арслонбоб ҳазратларининг мақбараси бунёд этилади. Арслонбоб машҳур авлиё Хожа Ахмад Яссавийнинг устози, пири сифатида туркий халқлар маънавий ва маданий тарихида алоҳида ўринга эга. Арслонбоб тўғрисида Хожа Ахмад Яссавий “Ҳикмат”ларида 15-16-юзйиллик ёзма манбаларидан “Рашохат айн ул-Хаёт” ва “Садр ад-Дин шайх рисоласи”да маълумотлар келтирилган.
Айрим манбаларда айтилишича, Арслонбобнинг исми Абдураҳмонбоб бўлиб, Имом Муҳаммад Ҳанифанинг зурриёдларидан бўлган. Исломшунос А.Мўминов, сайрамлик Мусохўжа Исохўжа ўғли маълумотларида Арслонбоб Исҳоқбоб авлодларидан бўлиб, Илёс шайхнинг ўғли Аҳмад Яссавийнинг амакиваччаси деб ёзилган .
Арслонбоб сўзидаги “боб” – арабча бўлиб, туркий тилда “эшик”. “дарвоза” маъноларини англатади. Тасаввуф таълмотида буюк сўфийлар исмларига қўшиб айтилган “эшик – дарвоза” сўзи бир минтақага қўйилган ном бўлиб, ҳозирда кириш дарвозаси ёки чегарага қўйилган кириш иншоотлари маъноларини англатади. Авлиёларнинг исмларидаги “боб” сўзи эса уларнинг яшаган минтақасида ислом тарғиботи асосида келиб чиққан. Улар билан боғлиқ диний маросимлар келиб чиққан, ҳам диний, ҳам дунёвий англашларнинг маслаҳатгўйига айланганлар. Ўраб турган табиат, тоғлар, дарёлар, воқеалар уларнинг номлари билан аталган. .
Мақбаранинг бунёд этилиш тарихи Хожа Ахмад Яссавий мақбараси ва Занги ота мақбаралари бунёд этилиш тарихи ривоятларда акс этган. Жумладан, Ахмад Яссавий мақбарасини бунёд этишда баҳайбат ҳўкиз томонидан пойдеворнинг бузиб кетилиши ҳамда Соҳибқирон Амир Темур тушида номоён бўлган нуроний дастлаб, Хожа Ахмад Яссавийнинг пири-муршидига атаб мақбара қуриш лозимлиги тўғрисида насиҳат беради .
Мақбара ёнида қудуқ бўлиб, суви шўр, аммо, халқона қарашларга кўра, ошқозон-ичак касалликларига шифо деб “муқаддас қудуқ” сифатида улуғланади. Зиёратчилар ихлос билан қудуқ сувидан ичиб, юзларини ювишади . Аммо, қудуқ сувининг даъво эканлиги илмий асосланмаган. Шунга қарамасдан ихлос билан ичилади. Зиёрат маросими сифатида аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Зиёратгоҳ асосан март-май ва сентябрь-ноябрь ойларида гавжум бўлиб, “Арслонбобда тунаб, Ҳазрат Султондан тила” машҳур қозоқ халқи мақолига кўра Туркистонга Хожа Ахмад Яссавий зиёратга келганлар аввало, зиёратни Арслонбобдан бошлашиб, сўнгра Ҳазрат Султон- Аҳмад Яссавий мақбарасига йўл олишади. Бу анъана шунчалик сингиб кетганки, ҳатто чегарадан ўтаётганимиздаёқ бизга аввало зиёратни Арслонбобдан бошлашимиз лозимлиги ҳақида маҳаллий аҳоли вакиллари маслаҳат беришди .
Наш родной край полон истории !
Арслонбоб мақбараси. 1376 йилда Ўтрорнинг Амир Темур тасаввурига ўтиши муносабати билан Амир Тему...
Яссавий мақбараси. Ўрта асрларга оид Марказий Осиёда машҳур, совет даврида “иккинчи Ҳаж” дараж...
Мавзолей Рабиги Султан Бегим – XV асрга оид меъморий ёдгорлик бўлиб, Туркистон шаҳрида жойлашган...
Қозоғистоннинг жанубида, Туркистон шаҳри яқинида буюк сўфий Хожа Аҳмад Яссавийнинг қизи бўлган ...
Бобо-ота масжид-мақбараси (қозоқ тилида Баба ата мешіт-кесенесі) — Туркистон вилоятининг Сузак т...
Думалоқ она мақбараси (қоз. Домалақ ана кесенесі) – Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Б...
Иброҳим ота мақбараси – Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган меъморий ёдгорлик бўлиб, Сайрам...
Қадимий Сайрам қишлоғида, бугунги кунда Чимкент шаҳрининг шарқий қисмидаги маҳалла сифатида та...