Оҳангарон

Оҳангарон

Оҳангарон тумани - Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги маъмурий бирлик. Маъмурий маркази - Оҳангарон шаҳри.

Оҳангарон тумани Тошкент вилоятининг жануби-шарқий қисмида жойлашган. У шимолда Бўстонлиқ ва Паркент туманлари билан, шимолий-ғарбий қисмида Юқари Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари билан, ғарбда Пскент тумани билан шимолий-шарқдан ва қисман шарқдан Наманган вилояти билан жанубдан - Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

Туманнинг майдони 3190 км² ни ташкил этади ва ушбу кўрсаткич билан Оҳангарон вилояти Тошкент вилояти туманлари орасида 2-ўринни эгаллайди (1-чи ўрин Бўстонлиқ тумани, майдони 4940 км²).

Туманнинг маъмурий маркази - Оҳангарон шаҳри бўлиб, аҳолиси 20 минг кишидан ошади, бу тумандаги шаҳар мақомига эга бўлган ягона шаҳарча.

Баҳоланг

Баҳо учун рахмат

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !