Қуйимозор тепа (Чинор бува)- зиёратгоҳи Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Чинор бува” деб ҳам аталади. Чунки, “Қўйимозор” тепалиги табиий офатлар, сел келиши ва кўчкилар натижасида йўқ бўлиб кетган. Бу ерда узоқ тарихга эга улкан икки чинор дарахтлари илдизлари орасидан булоқ чиқади. Қишлоқ қарияларининг гувоҳлик беришига қараганда, чинорлар “Кўк тўнлик ота” томонидан яъни бундан 850 йил аввал экилган. “Кўк тўнлик ота”нинг асли исми Хўжа Фазлиддин бўлиб, шайх ва табиб сифатида танилган. У доимо кўк тўнда (чопон)да юрганликлари учун маҳаллий халқ уни “Кўк тўнли ота” деб аташган. Зиёратгоҳдаги булоқ ва ховуз суви қишда ҳам ёзда ҳам бир хил ҳароратда бўлиб, турли касалликларни даволовчи, шифобахш сув ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан ҳовуз ва булоқда яшайдиган балиқлар муқаддас ҳисобланади
Наш родной край полон истории !
Шайх Умар Валий Боғистоний 1230 йил Бўстонлиқ тумани Боғистон қишлоғида таваллуд топган ва 1320 йил 90 ёшида вафо...
Хўжакент ғорида 1957-1958 йилларда академик О.П.Окладников бошчилигида дастлабки археологик татқиқот ишлари ўтк...
Қуйимозор тепа (Чинор бува)- зиёратгоҳи Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Чинор ...
“Авлиёсой Икрима ота” зиёратгоҳи - 1935-1940 йилларда советлар даврида бошқа муқаддас қадамжолар каби бузиб таш...