Зиёратгоҳ Ангрен шаҳри яқинидаги Соғлом қишлоғидан тахминан 1 км ғарбда жойлашган. Эрвали бобо - Яссавия тариқатининг йирик намоёндаси бўлиб, халқимиз орасида ислом динининг кенг ёйилиши ва фиқҳ қоидаларининг жорий этилишида катта ҳисса қўшган авлиё бўлган. Халқона қарашларга кўра, Эрвали бобо табобат ва тасаввуф оламининг таниқли вакилларидан бири Гумбаз бобонинг ўғли бўлган. Авлиёнинг қабри яхши сақланган бўлиб, 2007 йилда мақбара қурилган. Мақбарада Эрвали бобо, турмуш ўртоғи, ўғли ва набираси қабрлари жойлашган. Мақбара хажми 35х35 бўлиб, унинг баландлиги 4 метрни ташкил этади. Зиёратгоҳдаги Кулбулоқ ва Тарозибулоқ суви шифобахш бўлиб, турли тери касалликларга даъво ҳисобланади. Ҳудуди 3 гектардан иборат зиёратгоҳ табиий ўсимликлари ва экотизими сақланиб қолган. Икки юз йиллик ёнғоқ дарахти ва эски масжид зиёратгоҳнинг ўзига хос тарихидан дарак бериб турибди.
Наш родной край полон истории !
Маълумки, Облиқ қадимги даврларда Обрлиғ номи билан аталган. 1927 йилда Облиқдаги гидрометеорологик постда те...
Зиёратгоҳ Ангрен шаҳри яқинидаги Соғлом қишлоғидан тахминан 1 км ғарбда жойлашган. Эрвали бобо - Яссавия тари...
“Гумбаз бобо” мақбараси XI асрга мансуб бўлган меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Гумбаз бобо - Эрвали бобонинг ...